Тошкент вилоятида полиэтилен ёқиб, экологияга зарар етказган корхона фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёнида полиэтилен ёқилгани аниқланди. Корхоналар фаолияти рейдлар чоғида тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти Ниёзбоши қишлоғидаги айрим хусусий корхоналарда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёнида полиэтилен моддалар ёқилгани аниқланиб, ишчи гуруҳ томонидан уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат экология, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилган тунги назорат ва рейд тадбирлари вақтида аниқланган.
"Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда фуқароларнинг фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирамиз ва жамоатчилик назоратини кучайтиришда ҳамкорликка чақирамиз", — дейилади хабарда.
1 декабргача зарарли ташламаларни камайтирмаган корхоналар вақтинча ёпилиши мумкин