https://sputniknews.uz/20251124/zarar-tashlama-korxonalar-yopilish-53693071.html
1 декабргача зарарли ташламаларни камайтирмаган корхоналар вақтинча ёпилиши мумкин
1 декабргача зарарли ташламаларни камайтирмаган корхоналар вақтинча ёпилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда саноат корхоналарига 1 декабргача зарарли ташламаларни 2 бараварга камайтириш талаб этилди. Бажарилмаса, фаолият вақтинча тўхтатилиши мумкин.
2025-11-24T09:26+0500
2025-11-24T09:26+0500
2025-11-24T10:05+0500
ўзбекистон
жамият
экология
корхона
экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/18/53693389_0:314:3083:2048_1920x0_80_0_0_759022267c2a4203328b88b8dfaf9433.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда саноат корхоналарига 1 декабргача атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни 2 бараварга камайтириш топширилди. Бу ҳақда Экология ва Иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Хабарда айтилишича, атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш мақсадида I тоифа корхоналари 2026 йил 1 январгача, II тоифа корхоналари эса 1 июлгача қуйидагиларни амалга ошириши шарт:Шунингдек, экологик талабларни бажармаган корхоналарга маъмурий чоралар қўлланилиши, ҳаво ифлосланишига сабаб бўлган ҳолларда эса Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.
https://sputniknews.uz/20251119/ekologiya-islohotlar-qomita-ekopolitsiya-jamgarma-53581541.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/18/53693389_189:0:2920:2048_1920x0_80_0_0_6b722baf1a9f05c2bb1a1c40652886c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тошкент, саноат корхоналари, атмосфера ҳавоси, зарарли ташламалар, экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, мониторинг станциялари, экологик назорат, жиноят кодекси, санитар ҳимоя зонаси, ортиқча ташлама, ҳаво ифлосланиши, экологик талаблар, оролбўйи, марказий осиё.
ўзбекистон, тошкент, саноат корхоналари, атмосфера ҳавоси, зарарли ташламалар, экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, мониторинг станциялари, экологик назорат, жиноят кодекси, санитар ҳимоя зонаси, ортиқча ташлама, ҳаво ифлосланиши, экологик талаблар, оролбўйи, марказий осиё.
1 декабргача зарарли ташламаларни камайтирмаган корхоналар вақтинча ёпилиши мумкин
09:26 24.11.2025 (янгиланди: 10:05 24.11.2025) Экологик талабларни бажармаган корхоналарга маъмурий чоралар қўлланилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда саноат корхоналарига 1 декабргача атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни 2 бараварга камайтириш топширилди. Бу ҳақда Экология ва Иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Хабарда айтилишича, атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш мақсадида I тоифа корхоналари 2026 йил 1 январгача, II тоифа корхоналари эса 1 июлгача қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
зарарли ташламаларни назорат қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва экология органлари билан интеграция қилиш;
самарали чанг-газ тозалаш ускуналари ҳамда сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ёки модернизация қилиш;
санитар ҳимоя зоналарини автоматик кузатув постлари билан жиҳозлаш.
Таъкидланишича, ушбу мажбуриятни бажармаган ва 1 декабрга қадар ташламаларни 2 баравар камайтирмаган корхоналар фаолияти “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунга асосан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарори билан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатилади ёки белгиланган тартибда тугатилади.
Шунингдек, экологик талабларни бажармаган корхоналарга маъмурий чоралар қўлланилиши, ҳаво ифлосланишига сабаб бўлган ҳолларда эса Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.