Тошкентда экологияни яхшилаш мақсадида иссиқхоналар газ билан таъминланмоқда

Тошкент шаҳри ва яқин туманларда иссиқхоналарга табиий газ ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича шартномалар расмийлаштирилиб, уларнинг газ таъминоти барқарорлаштирилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрида экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан иссиқхона хўжаликлари билан шартномаларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилган Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудлардаги 68 та иссиқхона хўжалиги (жами 173,1 гектар)га табиий газ етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузилган ва уларга газ етказиб берилмоқда.

Шунингдек, Зангиота туманидаги 34 та ва Қибрай туманидаги 66 та иссиқхона хўжалиги билан “иссиқлик энергиясини етказиб бериш” бўйича шартномалар расмийлаштирилди.
Ҳозирда табиий газ тармоғига уланган барча иссиқхоналарга газ узлуксиз ва белгиланган меъёрларда етказиб берилмоқда.
Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш чоралари белгиланди: Президент фармони имзоланди