Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия армияси Запорожье вилоятидаги қишлоқни озод этди

Россия қўшинлари Затишье аҳоли пунктини озод қилди. Мудофаа вазирлигига кўра, бу “Шарқ” гуруҳи позицияларини мустаҳкамлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Россия қўшинлари Запорожье вилоятининг Затишье аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Қарши ҳужумлар ва душманнинг танкка қарши хандақлар ва ўт очиш нуқталари билан чуқур эшелонлаштирилган мудофаа тизимига қарамай, 5-гвардия умумқўшин армиясининг 127-дивизияси 114-гвардия мотоўқчи полкининг жангчилари қатъият ва ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишди. Ҳужум гуруҳлари истеҳкомлар чизиғини ёриб ўтиб, Запорожье вилоятидаги Затишье аҳоли пунктини тўлиқ назорат остига олди", - дейилади хабарда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Затишье аҳоли пункти озод этилиши “Шарқ” гуруҳи позицияларини мустаҳкамлаб, кейинги олға силжиш учун муҳим қадам бўлган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари яна учта аҳоли пунктини озод қилди