Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОТБ Қозоғистонда исломий молиялаштиришга оид биринчи лойиҳасини бошлади

ЕОТБ Қозоғистоннинг “Исткомтранс” компанияси билан муробаҳа орқали темир йўл таркибини модернизация қилиш бўйича шартнома имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Қозоғистоннинг энг йирик хусусий темир йўл ҳаракатланувчи таркиби операторларидан бири — “Исткомтранс” компанияси билан товар муробаҳа шаклидаги бош шартномани имзолади. Бу ҳақда ЕОТБ матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа темир йўл ҳаракатланувчи таркибини модернизация қилиш, вагонларни капитал ва жорий таъмирлашни исломий молиялаштириш воситаси — муробаҳа орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ишга туширилган ташаббус юк ташиш самарадорлигини ошириши, Қозоғистоннинг логистика салоҳиятини кучайтириши ва минтақавий транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаши кутилмоқда.
ЕОТБ Бошқаруви раисининг ўринбосари Руслан Даленов имзоланган келишувни қуйидагича изоҳлади.

“Лойиҳа Банк учун муҳим ютуқ ҳисобланади. Бу бизнинг талаб юқори бўлган молиявий воситаларни жорий этишга ва фаолият йўналишларини кенгайтиришга тайёрлигимизни кўрсатади. ЕОТБ бундан буён ҳам минтақанинг иқтисодий фаровонлигига реал ҳисса қўшадиган янги уфқларни очиш ниятида", - деди у.

ЕОТБ биринчи марта минтақа реал секторида исломий молиявий инструментни амалда жорий этди. Бу исломий молиялаштиришни турли мамлакатларда синовдан ўтказиш, Марказий Осиё транспорт тармоқларига инвестицияларни диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро лойиҳаларга жалб этилишини кучайтириш каби имкониятларни яратади.
ЕОТБ, Ислом тараққиёт банки институти ва Лондон фонд биржаси гуруҳи билан биргаликда тайёрлаган таҳлилий ҳисоботга кўра, 2033 йилга бориб Марказий Осиёда исломий банк активлари 6,3 млрд долларга, сукук қимматли қоғозлари ҳажми эса 5,6 млрд долларга етaди.
Маълумот учун, муробаҳа — белгиланган фойда маржаси билан товарни сотиб олиб, мижозга бўлиб-бўлиб сотишни кўзда тутувчи исломий молиявий инструмент ҳисобланади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон саноатининг ўсиш салоҳияти 15,4 млрд долларга тенг — ЕОТБ