ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон–Хитой савдо-иқтисодий форуми доирасида “Made in Uzbekistan” миллий стенди намойиш этилди. Тадбир 22 ноябрь куни Тянцзин шаҳрида бўлиб ўтди.
Миллий стендда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари, ишлаб чиқариш имкониятлари, инновацион ечимлари, шунингдек, мамлакатнинг туризм салохияти тақдим этилди.
В Тяньцзине представлен торгово-экономический, культурный и инвестиционный потенциал Узбекистана.
© ИА "Дунё"
Форум иштирокчиларига Ўзбекистонда шакллантирилган жозибадор инвестиция муҳити, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар, инвесторлар учун ажратилаётган имтиёз ва преференциялар, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорлик имкониятлари батафсил таништирилди.
Тадбир якунида хитойлик инвесторлар билан қатор учрашувлар ўтказилиб, энергетика, инфратузилма, кимё саноати, енгил саноат, аграр комплекс, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва логистика каби йўналишларда лойиҳавий таклифлар муҳокама қилинди.