Ўзбекистон ва ЕОИИ

Россия ЕОИИ меҳнат мигрантларининг ойликларидан олинадиган солиқни пасайтирди

Россия Давлат думаси ЕОИИ фуқаролари учун 30 фоизлик ставка ўрнига россияликлар каби 13–22 фоизлик прогрессив солиқ тартибини жорий этувчи қонунни қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Россия Давлат думаси мамлакатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари фуқаролари учун жисмоний шахслар даромад солиғи ставкаларини россияликлар учун амал қиладиган меъёрларга тенглаштирувчи қонунни қабул қилди.
Қонунга кўра, эндиликда Россия ва ЕОИИ давлатлари солиқ резидентлари бир хил тартибда солиқ тўлайди. Россияда мамлакат ичида жисмоний шахслар даромад солиғи прогрессив шкала асосида 13 фоиздан 22 фоизгача белгиланган.

Шу пайтгача Россия ҳудудида ишлаётган, солиқ резиденти бўлмаган хорижий фуқароларнинг меҳнат даромадларига 30 фоиз ставка қўлланилар эди. Молия вазирлиги раҳбари ўринбосари Алексей Сазановнинг айтишича, айнан шу норма юзасидан Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан эътирозлар билдирилган.

Янги қонун қабул қилиниши билан ЕОИИ давлатлари фуқаролари учун ушбу тартиб бекор қилинади ва улар ҳам россияликлар каби 13–22 фоизлик прогрессив ставка асосида солиқ тўлайдиган бўлади. Бу қарорига кўра, Россия ЕОИИ доирасидаги солиқ муносабатларини ягона қоидалар асосида тартибга солишни мақсад қилиб қўйган.
Россияда ишлаш учун патент расмийлаштириш жараёнлари Тошкентда ўтказилиши мумкин