Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларини 96 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади

Ўзбекистон 57 та мамлакат орасида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг сўнгги беллашув кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 96 та медаль билан иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Кумуш медаль:
Қудратой Тошпўлатова — пара пауэрлифтинг, оғир вазн тоифаси.
Бронза медаллар:
Сарварбек Раҳмонбердиев — жиу-житсу, -62 кг;
Бекзод Жамилов — пара пауэрлифтинг, оғир вазн тоифаси.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон спортчилари 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза, жами 96 медаль қўлга киритиб, 57 та мамлакат орасида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
7−21 ноябрь кунлари ташкил этилган мусобақада Туркия биринчи бўлди. Учинчи ўрин Эронга насиб этди.
Ўйинларнинг ёпилиш маросимида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси байроғи навбатдаги мусобақани қабул қиладиган Малайзияга топширилди.
VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон яна 11 та медаль олди