VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон яна 11 та медаль олди

Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунида енгил атлетика, қиличбозлик ва курашда медалларга эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Саудия Арабистонида ўтказилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди. Бу ҳақда республика Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаллар:
Анвар Анваров (енгил атлетика, узунликка сакраш)
Қиличбозлик, жамоавий рапира (эркаклар)
Қиличбозлик, жамоавий шпага (аёллар)
Кумуш медаллар:
Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -68 кг)
Ўғилой Норбоева (енгил атлетика, кўпкураш)
Қиличбозлик, жамоавий сабля (аёллар)
Қиличбозлик, жамоавий сабля (эркаклар)
Бронза медаллар:
Наталья Семёнова (пара енгил атлетика, найза улоқтириш)
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)
Умиджон Жалолов (эркин кураш, -65 кг)
Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг)
Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида яна тўрт медаль қўлга киритди