ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг тегишли фармонлари билан:
Шерзод Кудбиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Фаррух Пулатов Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Янги ташкил этилган Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасига раис этиб тайинланган Шерзод Кудбиев икки йилдан ортиқ вақт давомида Солиқ қўмитаси раҳбари лавозимида фаолият юритган.