Москвадаги кўргазмада Ўзбекистоннинг 60 тадан ортиқ компанияси иштирок этмоқда

Ўзбекистон экспозициясида трикотаж, тикувчилик маҳсулотлари, мато, аксессуар ва фурнитура ишлаб чиқарувчиларнинг кенг турдаги маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. BEE-TOGETHER.ru 20-Халқаро аутсорсинг кўргазма-платформасида Ўзбекистон миллий экспозиция таркибида 60 тадан ортиқ тўқимачилик корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар берди.
Москва шаҳрида ўтказилаётган енгил саноат соҳасининг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланган ушбу кўргазмада Россия ва қатор мамлакатларнинг давлат идоралари, тармоқ уюшмалари, йирик ритейлерлар ҳамда бизнес доиралари вакиллари иштирок этмоқда.
Кўргазмада Ўзбекистон компаниялари Россия, МДҲ мамлакатлари ва бир қатор халқаро брендлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва экспорт имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Тадбир доирасида BEE-TOGETHER 2025 ташкилотчилари ва Россия Fashion индустрияси ассоциацияси томонидан Ўзбекистон ССП “Ишончли ҳамкор” мукофоти билан тақдирланди.
Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари Кобулда 36 млн долларлик келишувларга эришди