ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Кобул шаҳрида ўзбекистонлик ва афғонистонлик тадбиркорлар 36,05 миллион долларлик дастлабки келишувларга эришишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу келишувлар “Имом Абу Ҳанифа — 4-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси” доирасида ташкил этилган бизнес учрашувлари чоғида амалга ошди.
Шунингдек, Ўзбекистон ССП ва Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси икки мамлакатда Савдо уйларини ташкил этиш ҳамда Палата ваколатхоналарини очиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади.