Олмаотада Марказий Осиё талабалар спорти федерацияси таъсис этилди

Олмаотада бўлиб ўтган Таъсис конференциясида Марказий Осиё талабалар спорти федерацияси расман ташкил этилди. Тадбирда минтақанинг олти мамлакати қатнашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Марказий Осиё талабалар спорти федерациясининг Таъсис конференциясида Марказий Осиё талабалар спорти федерацияси расман ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Конференция Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) раҳнамолигида бўлиб ўтди.
Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистон делегациялари иштирок этди.
Шунингдек, FISU президенти Леонз Эдер раҳнамолигида Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари Эркин Қодиров янги ташкил этилган Федерациянинг бош котиби этиб тайинланди.
Ўзбекистонлик футбол мутахассислари тарихда илк бор FIFA қўмитаси таркибига киритилди