Матбуот маркази

Пушкин медали: Россия ва Ўзбекистоннинг маданий мулоқотига қўшган ҳиссаси эътирофи - видео

Элмира Аҳмедова Россия президентининг фармони билан Пушкин медали билан тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг фармони билан 4 ноябрь - Халқ бирлиги кунида Элмира Раҳимовна Аҳмедова Пушкин медали билан тақдирланди.
Ушбу давлат мукофоти мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижда рус тили ва маданиятини асраб-авайлаш ҳамда оммалаштиришга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.

Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида у ота-онаси, рус тили ва маданиятининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди, Шароф Рашидовнинг "Ватан севгиси қалбимда ёнади" шеърий тўпламини, шунингдек, Россия билан санъат соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни тилга олди.

Учрашув якунида Элмира Раҳимова Алишер Навоийнинг адоватнинг ёмонлиги ва одамларни дўстликка чорловчи фикрларини айтиб ўтди.
Путин Ўзбекистон бош прокурорини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади