ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Рақобат қўмитаси ўтказиётган ўрганиш натижасида мобил алоқа операторлари томонидан мувофиқлаштирилган (тил бириктирилган) ҳаракатлар аломатлари аниқланса, уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, мобил алоқа операторлари кўрсатаётган хизматлар учун нархларни ошириш ҳолати бўйича ўрганишлар бошланган.
Қўмита жорий йил ноябр ойи бошида операторларга нархлар оширилиши асослилигини ўрганиш мақсадида тегишли тартибда расмий сўровлар юборган.
Ўрганиш натижасида рақобатга зид ҳаракатлар тасдиқланса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.