Рақобат қўмитаси мобил операторларнинг нархларни ошириш ҳолатларини ўрганишни бошлади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Москве
Повседневная жизнь в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2025
Oбуна бўлиш
Рақобат қўмитаси мобил алоқа операторлари нарх ошириши бўйича ўрганиш олиб бормоқда, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аниқланса, қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Рақобат қўмитаси ўтказиётган ўрганиш натижасида мобил алоқа операторлари томонидан мувофиқлаштирилган (тил бириктирилган) ҳаракатлар аломатлари аниқланса, уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, мобил алоқа операторлари кўрсатаётган хизматлар учун нархларни ошириш ҳолати бўйича ўрганишлар бошланган.
Қўмита жорий йил ноябр ойи бошида операторларга нархлар оширилиши асослилигини ўрганиш мақсадида тегишли тартибда расмий сўровлар юборган.
Ўрганиш натижасида рақобатга зид ҳаракатлар тасдиқланса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.
Космический спутник. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2025
Ўзбекистонда спутник алоқа технологиялари ривожлантирилади— янги қонун
Янгиликлар лентаси
0