https://sputniknews.uz/20251023/yoldosh-aloqa-qamrov-oshish-52935202.html
Ўзбекистонда спутник алоқа технологиялари ривожлантирилади— янги қонун
Ўзбекистонда спутник алоқа технологиялари ривожлантирилади— янги қонун
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда олис ҳудудларда йўлдош алоқа тизимлари жорий этилади. 2026 йилдан солиқ ва божхона имтиёзлари берилади, интернет қамрови кенгаяди.
2025-10-23T18:49+0500
2025-10-23T18:49+0500
2025-10-23T18:49+0500
ўзбекистон
жамият
мобил алоқа
президент қарори
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0e/46115189_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_b09b9bf398a48983b8e10d60cf7e0dde.jpg
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистонда йўлдош алоқа технологиялари ривожлантирилади. Бу ҳақда ПҚ–313-сонли президент қарори қабул қилинди.Ҳужжатlа айтилишига кўра, ушбу алоқа тури олис ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб йўлдош алоқа тармоқларини марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ лойиҳаларга имтиёзлар берилади:
https://sputniknews.uz/20251017/kosmik-52765781.html
https://sputniknews.uz/20250309/mask-starlink-ukraina-armiya-48313887.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0e/46115189_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_64c9841ea6f21ff441ba42d0087b2894.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўлдош алоқа, йўлдош интернет, президент қарори, ўзбекистон, олис ҳудудлар, телекоммуникация, рақамли ривожланиш, интернет қамрови, солиқ имтиёзлари, божхона имтиёзлари, паст орбита, starlink ўхшаш тизимлар, рақамли иқтисодиёт
йўлдош алоқа, йўлдош интернет, президент қарори, ўзбекистон, олис ҳудудлар, телекоммуникация, рақамли ривожланиш, интернет қамрови, солиқ имтиёзлари, божхона имтиёзлари, паст орбита, starlink ўхшаш тизимлар, рақамли иқтисодиёт
Ўзбекистонда спутник алоқа технологиялари ривожлантирилади— янги қонун
Спутник алоқаси олис ва ер усти тармоқлари бўлмаган ҳудудларда телекоммуникация учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистонда йўлдош алоқа технологиялари ривожлантирилади. Бу ҳақда ПҚ–313-сонли президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатlа айтилишига кўра, ушбу алоқа тури олис ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.
“Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари этиб белгиланди”, - дейилади қарор матнида.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб йўлдош алоқа тармоқларини марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ лойиҳаларга имтиёзлар берилади:
импорт қилинадиган қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади;
йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.