https://sputniknews.uz/20251017/kosmik-52765781.html
Космик соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланади
Космик соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев космик мониторинг орқали иқтисодиётда янги имкониятлар яратиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
2025-10-17T10:09+0500
2025-10-17T10:09+0500
2025-10-17T10:09+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ўзбеккосмос
астрономлар
лойиҳа
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/11/52758816_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1c88352dec6e6da48c01bc2d2bf9f004.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев космик мониторинг орқали иқтисодиётда янги имкониятлар яратиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда gрезидент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш босқичма-босқич кенгаймоқда. Хусусан, президентнинг 30 сентябрдаги фармонига мувофиқ, эндиликда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар агентлиги йилига камида уч марта давлат космик мониторингини ўтказади.Шунингдек, тақдимотда ўзбошимча қурилишлар масаласига ҳам эътибор қаратилган. Йил бошидан 33 мингдан ортиқ ноқонуний қурилиш аниқланган бўлиб, уларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги ерларига қурилган.Бундан ташқари, Мирзиёев космик соҳада таълим экотизимини яратиш, космик технологияларни ривожлантириш ва йўлдошли алоқа орқали узоқ ҳудудларда қамровни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган. 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессига тайёргарлик ишлари ҳам бошланган.
https://sputniknews.uz/20250930/daraxt-kesish-er-qurilish-elektr-kosmos-nazorat-52359234.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/11/52758816_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ca8af989e3e6b554f12e0ffa6bc44209.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев космик мониторинг орқали иқтисодиётда янги имкониятлар яратиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди o‘zbekiston prezidenti shavkat mirziyoyev kosmik monitoring orqali iqtisodiyotda yangi imkoniyatlar yaratish bo‘yicha takliflar taqdimoti bilan tanishdi
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев космик мониторинг орқали иқтисодиётда янги имкониятлар яратиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди o‘zbekiston prezidenti shavkat mirziyoyev kosmik monitoring orqali iqtisodiyotda yangi imkoniyatlar yaratish bo‘yicha takliflar taqdimoti bilan tanishdi
Космик соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланади
Эндиликда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар агентлиги йилига камида уч марта давлат космик мониторингини ўтказади.
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев космик мониторинг орқали иқтисодиётда янги имкониятлар яратиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда gрезидент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш босқичма-босқич кенгаймоқда. Хусусан, президентнинг 30 сентябрдаги фармонига мувофиқ, эндиликда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар агентлиги йилига камида уч марта давлат космик мониторингини ўтказади.
Статистикага кўра, йил бошидан буён аукционга 172 та кон чиқарилган. Бироқ космик мониторинг орқали 2 мингдан ортиқ ноқонуний кон ишлатиш ҳолати аниқлангани маълум қилинган. Бош прокуратурага бу борада сунъий йўлдош таҳлилларидан самарали фойдаланиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, тақдимотда ўзбошимча қурилишлар масаласига ҳам эътибор қаратилган. Йил бошидан 33 мингдан ортиқ ноқонуний қурилиш аниқланган бўлиб, уларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги ерларига қурилган.
“Космик кузатувлар ёрдамида иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида бўш ер участкалари аниқланмоқда. Ўтган ўрганишлар давомида олтита ҳудудда 300 гектардан зиёд бўш ер қайд этилган, шу жумладан Тошкент шаҳрининг ўзида 95 гектар ер аукционга чиқарилган”, – дейилади хабарда.
Йиғилишда космик соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, метан сизиб чиқиши, қуёш панелларининг ҳолати, йўллар ва электр тармоқларидаги носозликларни аниқлаш каби вазифаларни автоматлаштириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Мирзиёев космик соҳада таълим экотизимини яратиш, космик технологияларни ривожлантириш ва йўлдошли алоқа орқали узоқ ҳудудларда қамровни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган. 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессига тайёргарлик ишлари ҳам бошланган.