Шавкат Мирзиёев ва ОТБ президенти стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди

Таъкидланишича, Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкининг минтақадаги энг йирик ҳамкори бўлиб қолмоқда, қўшма лойиҳалар портфели эса 15 миллиард доллардан ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Кандо билан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2026 йил май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишига тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон президенти бўлажак тадбир доирасида ОТБ билан Кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини имзолаш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу дастурда инфратузилмани ривожлантириш, техник ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш, хотин-қизлар ва ёшларни янги касбларга ўқитиш, камбағалликни қисқартириш, ипотека бозори ҳамда хусусий секторни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.
STEM-таълимни ривожлантириш учун ОТБ Ўзбекистонга $100 млн кредит ажратади