https://sputniknews.uz/20251118/mirziyoev-adb-strategik-hamkorlik-53561501.html
Шавкат Мирзиёев ва ОТБ президенти стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев ва ОТБ президенти стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Мирзиёев ОТБ президенти Масато Кандо билан ислоҳотлар дастури ва 2026 йилда Самарқандда бўладиган йиғилишга тайёргарликни муҳокама қилди. Томонлар стратегик шериклик дастури бўйича таклифлар кўриб чиқди.
2025-11-18T15:39+0500
2025-11-18T15:39+0500
2025-11-18T15:42+0500
осиё тараққиёт банки (отб)
ўзбекистон
ҳамкорлик
сиёсат
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53561201_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_baa2c6489490f250c1005d9d5b64d17f.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Кандо билан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2026 йил май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишига тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилди.Ушбу дастурда инфратузилмани ривожлантириш, техник ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш, хотин-қизлар ва ёшларни янги касбларга ўқитиш, камбағалликни қисқартириш, ипотека бозори ҳамда хусусий секторни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20251118/stem-adb-uzbekistan-kredit-53552618.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53561201_65:0:1202:853_1920x0_80_0_0_8c617a4c83a081ca8a52a01f7638e9fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, отб, масато кандо, осиё тараққиёт банки, ўзбекистон, самарқанд 2026, стратегик шериклик дастури, инфратузилма, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, муҳандислик кадрлари, техник кадрлар тайёрлаш, камбағалликни қисқартириш, ипотека бозори, хусусий сектор, иқтисодий ҳамкорлик, хотин-қизлар таълими, ёшлар касби, ривожлантириш лойиҳалари, отб йиғилиши
шавкат мирзиёев, отб, масато кандо, осиё тараққиёт банки, ўзбекистон, самарқанд 2026, стратегик шериклик дастури, инфратузилма, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, муҳандислик кадрлари, техник кадрлар тайёрлаш, камбағалликни қисқартириш, ипотека бозори, хусусий сектор, иқтисодий ҳамкорлик, хотин-қизлар таълими, ёшлар касби, ривожлантириш лойиҳалари, отб йиғилиши
Шавкат Мирзиёев ва ОТБ президенти стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди
15:39 18.11.2025 (янгиланди: 15:42 18.11.2025) Таъкидланишича, Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкининг минтақадаги энг йирик ҳамкори бўлиб қолмоқда, қўшма лойиҳалар портфели эса 15 миллиард доллардан ошган.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Кандо билан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2026 йил май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишига тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон президенти бўлажак тадбир доирасида ОТБ билан Кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини имзолаш ташаббусини илгари сурди.
Ушбу дастурда инфратузилмани ривожлантириш, техник ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш, хотин-қизлар ва ёшларни янги касбларга ўқитиш, камбағалликни қисқартириш, ипотека бозори ҳамда хусусий секторни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.