https://sputniknews.uz/20251118/stem-adb-uzbekistan-kredit-53552618.html
STEM-таълимни ривожлантириш учун ОТБ Ўзбекистонга $100 млн кредит ажратади
STEM-таълимни ривожлантириш учун ОТБ Ўзбекистонга $100 млн кредит ажратади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ОТБ мактабларда STEM-таълимни модернизация қилиш учун 100 млн долларлик кредит келишуви имзолади. Томонлар Самарқанддаги 2026 йилги йиғилишга тайёргарликни ҳам муҳокама қилдилар.
2025-11-18T10:35+0500
2025-11-18T10:35+0500
2025-11-18T11:48+0500
осиё тараққиёт банки (отб)
ўзбекистон
таълим
ҳамкорлик
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53552443_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_02dc8bf1e896225c7332a24c2934e1d7.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда STEM-таълимни модернизация қилишга қаратилган “Ўрта таълимда STEM” лойиҳаси учун 100 млн долларлик кредит ажратади.Тегишли келишув бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг ОТБ президенти Масато Канда билан учрашувида имзоланди.Шунингдек, молиялаштириш механизмларини кенгайтириш, иқтисодий зоналар инфратузилмасини ривожлантириш, аёллар ва ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш, экспортга йўналтирилган корхоналарни рағбатлантириш каби ўрта муддатли ташаббуслар кўриб чиқилди. Томонлар 2026–2030 йиллар учун янги Ҳамкорлик дастури бўйича ҳам фикр алмашдилар.Маълумот учун: STEM — табиий фанлар (Science), технология (Technology), муҳандислик (Engineering) ва математика (Mathematics) йўналишларини интеграция асосида ўқитиш тизими.ОТБ — Осиё ва Тинч океани минтақасида фаолият юритувчи йирик халқаро молия банки бўлиб, унинг асосий акциядорлари АҚШ, Япония ва Хитой ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20251112/adb-uzbekistan-qarz-53409957.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53552443_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b42ddb332b1179932d325fade7325d63.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
stem, ўзбекистон, отб, осиё тараққиёт банки, жамшид ходжаев, масато канда, кредит келишуви, таълим ислоҳоти, мактаблар, инфратузилма, иқтисодий зоналар, 2026 самарқанд, самарканд, узбекистон, ташқи қарз
stem, ўзбекистон, отб, осиё тараққиёт банки, жамшид ходжаев, масато канда, кредит келишуви, таълим ислоҳоти, мактаблар, инфратузилма, иқтисодий зоналар, 2026 самарқанд, самарканд, узбекистон, ташқи қарз
STEM-таълимни ривожлантириш учун ОТБ Ўзбекистонга $100 млн кредит ажратади
10:35 18.11.2025 (янгиланди: 11:48 18.11.2025) Учрашувда ОТБ томонидан кредит ажратилиши бўйича келишув имзоланди, шунингдек, Самарқандда ўтадиган йиғилишга тайёргарлик ва бир қатор ўрта муддатли ташаббуслар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда STEM-таълимни модернизация қилишга қаратилган “Ўрта таълимда STEM” лойиҳаси учун 100 млн долларлик
кредит ажратади.
Тегишли келишув бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг ОТБ президенти Масато Канда билан учрашувида имзоланди.
Учрашувда, шунингдек, 2026 йил май ойида Самарқандда ўтадиган ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилишига тайёргарлик муҳокама қилинди. Ушбу жараёнини мувофиқлаштириш учун қўшма йўл харитасини тасдиқлаш таклиф этилди.
Шунингдек, молиялаштириш механизмларини кенгайтириш, иқтисодий зоналар инфратузилмасини ривожлантириш, аёллар ва ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш, экспортга йўналтирилган корхоналарни рағбатлантириш каби ўрта муддатли ташаббуслар кўриб чиқилди. Томонлар 2026–2030 йиллар учун янги Ҳамкорлик дастури бўйича ҳам фикр алмашдилар.
Маълумот учун: STEM — табиий фанлар (Science), технология (Technology), муҳандислик (Engineering) ва математика (Mathematics) йўналишларини интеграция асосида ўқитиш тизими.
ОТБ — Осиё ва Тинч океани минтақасида фаолият юритувчи йирик халқаро молия банки бўлиб, унинг асосий акциядорлари АҚШ, Япония ва Хитой ҳисобланади.