ОТБ Ўзбекистонга $300 млн қарз ажратади

© Фото: Business World – file photoАБР
АБР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Oбуна бўлиш
ОТБ Ўзбекистонга микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда микромолия секторини ривожлантириш мақсадида 300 миллион доллар қарз ажратди
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 300 миллион АҚШ доллари миқдорида сиётатга асосланган қарзни (PBL) маъқуллади. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, ушбу маблағ Ҳукуматнинг молиявий хизматлардан етарлича фойдаланолмаётган микро, кичик ва ўрта корхоналарни, айниқса аёллар раҳбарлигидаги бизнесларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек мамлакатда микромолия секторини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилмоқда.
Маблағнинг 100 миллион доллари имтиёзли шартларда тақдим этилади. Дастур микрокредитлар лимитини ошириш, микромолия қоидаларини такомиллаштириш, аёл тадбиркорларни молиялаштиришни рағбатлантириш, исломий микромолия тизимини жорий этиш ҳамда молия бозорида масъулиятли кредитлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришни назарда тутади.
Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган ва шу вақтдан буён мамлакат ушбу ташкилотдан 14,6 миллиард долларлик молиявий ёрдам ва грантлар олган.
ОТБ — Осиё ва Тинч океани минтақасидаги етакчи кўп томонлама молия институти бўлиб, унинг энг йирик акциядорлари АҚШ, Япония ва Хитой ҳисобланади.
Речка Шерабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Марказий Осиёда қурғоқчилик хавфини камайтириш учун 250 млн доллар ажратилди
Янгиликлар лентаси
0