ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Саудия Арабистони пойтахти Ар- Риёдда ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинлари навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир олтин медалга эга бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матубот хизмати хабар берди.
Таэквондо WT бўйича -70 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Собиржонова мусобақа ғолибига айланди.
Финалда эронлик спортчига дуч келган Собиржонова аниқ зарбалар ва устун ҳаракатлар билан рақибасини мағлуб этди.
Шу тариқа, у Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшди.