Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса олиш тартиби янгиланди

Регламент санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартибини, хулоса муддатини ва уни олиш талаб этиладиган ҳолатларни белгилайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгилаб берилди. Ҳукумат қарори билан мазкур жараённи тартибга солувчи маъмурий регламент тасдиқланди.
Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.
Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолларда эса — муддат белгиланмасдан берилади.
Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:
янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
технологик жараён, жиҳоз ёки жамланмалар ўзгарганда;
тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.
Ариза берувчи хизматдан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда фойдаланиши мумкин.
Хулоса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан QR-код орқали тасдиқланади ва 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
БАА компанияси озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини текширишда ёрдам беради