БАА компанияси озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини текширишда ёрдам беради

© Пресс-служба Комитета санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровьяС компанией M42 из ОАЭ обсуждены вопросы безопасности пищевых продуктов и питьевой воды
С компанией M42 из ОАЭ обсуждены вопросы безопасности пищевых продуктов и питьевой воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси "M42" компанияси билан озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини текшириш имкониятларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) “M42” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувни хавфсизлик кўрсаткичга текшириш имкониятларини ривожлантириш, амалга ошириш ва бошқариш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишувни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
️Қўмита раиси ўринбосари Ботиржон Қурбонов таъкидлаганидек, лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Келишув мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувни хавфсизлик кўрсаткичига текшириш имкониятларини кенгайтириш билан бирга аҳоли саломатлигини сақлашни ривожлантириш имконини беради.
Маълумот учун: "M42" — Абу-Дабида жойлашган йирик соғлиқни сақлаш технология компанияси бўлиб, унинг фаолияти сунъий интеллект (AI), геномика, биобанклар ва клиник ечимларга йўналтирилган.
Жорий йил январь ойида, расмий ташриф чоғида президент Шавкат Мирзиёев БААда M42 раҳбарлари билан учрашиб, геномикада ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилган.
М42 ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида “Ўзбек геном дастури” бўйича меморандум тузилган. Ўшбу ҳамкорлик геномика, диагностика, скрининг, илмий кадрларни тайёрлаш ва технологияларни ўрганишни ўз ичига олади.
Работа наркологического диспансера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар овқатдан оммавий заҳарланди
Янгиликлар лентаси
0