https://sputniknews.uz/20251117/oziq-ovqat-sanitariya-xulosa-tartib-53529214.html
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса олиш тартиби янгиланди
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса олиш тартиби янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарори билан озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария-эпидемиологик хулоса олиш тартиби белгиланди. Хулоса 3 йилга берилади, QR-код орқали тасдиқланади ва ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали 1 иш кунида топширилади
2025-11-17T10:45+0500
2025-11-17T10:45+0500
2025-11-17T11:04+0500
озиқ-овқат
ўзбекистон
жамият
маҳсулот
янги қонун
яидхп
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/11/53530367_0:0:2919:1643_1920x0_80_0_0_ed8378c1e900ab95d45f9e0ab2d742b6.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгилаб берилди. Ҳукумат қарори билан мазкур жараённи тартибга солувчи маъмурий регламент тасдиқланди.Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолларда эса — муддат белгиланмасдан берилади.Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:Хулоса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан QR-код орқали тасдиқланади ва 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
https://sputniknews.uz/20250925/kompaniya-oziq-ovqat-suv-xavfsik-52245018.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/11/53530367_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_5688e7615fcc35c8a2064f698200f74a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, санитария-эпидемиологик хулоса, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария назорати, эпидемиология, ҳукумат қарори, маъмурий регламент, маҳсулот яроқлилик муддати, импорт маҳсулот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яидхп, my.gov.uz, давлат хизматлари маркази, санитария талаблари, qr-код, сэожс қўмитаси, хулоса олиш тартиби, санитария экспертизаси, гигиена талаблари
ўзбекистон, санитария-эпидемиологик хулоса, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария назорати, эпидемиология, ҳукумат қарори, маъмурий регламент, маҳсулот яроқлилик муддати, импорт маҳсулот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яидхп, my.gov.uz, давлат хизматлари маркази, санитария талаблари, qr-код, сэожс қўмитаси, хулоса олиш тартиби, санитария экспертизаси, гигиена талаблари
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса олиш тартиби янгиланди
10:45 17.11.2025 (янгиланди: 11:04 17.11.2025) Регламент санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартибини, хулоса муддатини ва уни олиш талаб этиладиган ҳолатларни белгилайди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгилаб берилди. Ҳукумат қарори билан мазкур жараённи тартибга солувчи маъмурий регламент
тасдиқланди.
Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.
Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолларда эса — муддат белгиланмасдан берилади.
Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:
янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
технологик жараён, жиҳоз ёки жамланмалар ўзгарганда;
тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.
Ариза берувчи хизматдан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда фойдаланиши мумкин.
Хулоса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан QR-код орқали тасдиқланади ва 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.