Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожьеда Россия армияси икки янги аҳоли пунктини назоратга олди

Запорожье вилоятида Россия армияси Малая Токмачка ва Ровнополье қишлоқларини ҳамда яна бир қатор ҳудудларни назоратга олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Запорожье вилоятидаги иккита қишлоқни озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Днепр” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятининг Малая Токмачка аҳоли пунктини озод қилишни якунлади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятининг Ровнополье аҳоли пунктини ҳам озод қилган.
Маълум қилинишича, Новоуспеновский ва Новое аҳоли пунктлари озод этилганидан сўнг бўлинмалар душманнинг ўзига келишига ва янги чегараларда мустаҳкамланишига йўл қўймаслик мақсадида Украина Қуролли кучлари мудофаа тизимлари ичкарисига 5 километрга кириб борган.
Шу билан Ровнополье 114-мотоўқчи полк жангчилари томонидан ўтган ҳафта давомида озод қилинган тўртинчи аҳоли пунктига, шунингдек, ноябрь бошидан буён “Шарқ” қўшинлари гуруҳининг 5-армияси 127-дивизияси бўлинмалари назоратга олган Запорожье вилоятидаги олтинчи аҳоли пунктига айланди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги аҳоли пунктини озод қилди