Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара келишувини расман тасдиқлади

Уч давлат чегараси тўғрисидаги Шартнома ратификацияси якунланди — Марказий Осиёда тинчлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамловчи муҳим дипломатик қадам
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги Баённома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Баённомани Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин имзолашди.
Хабарга кўра, мазкур ҳужжат конструктив мулоқот, ўзаро ишонч ва ҳукуматларнинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги умумий интилишининг муҳим натижаси сифатида таъкидланди.
Ратификация жараёнининг якуни эса нозик масалаларни дипломатия, ўзаро ҳурмат ва узоқни кўра билиш орқали ҳал этишдаги умумий имконият ва салоҳиятни намоён этади.
Депутатлар ўзбек, қирғиз ва тожик чегараларига оид шартномани маъқуллади