ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Россия армияси Запорожье вилоятидаги Яблоково қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"“Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятидаги Яблоково аҳоли пунктини озод қилди", - дейилади хабарда.
Хабарда қўшимча қилинганидек, Харьков вилоятининг Купянск йўналишида 6-армия ҳужум отрядлари душманнинг қуршаб олинган гуруҳини янада сиғдириб, уларни тўлиқ йўқ қилиш операциясини давом эттирмоқда.