ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Бангладешда ўтказилаётган камондан отиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон камончилари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Микст дастурида Париж–2024 Олимпиадаси иштирокчилари Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова финалгача етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Лучники Узбекистана впервые завоевали медали на чемпионате Азии
© Пресс-служба НОК
Шунингдек, эркаклар терма жамоаси жамоавий дастурда Қозоғистонни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тарихда илк бор қитъа биринчилигида совриндорликка эришди.