Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Беседа Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби билан “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказди.
Беседа Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева
Етакчилар Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашишди.
Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартибидаги асосий мавзу – савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш.
Минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади.
Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Песков: Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ соҳада ҳамкорликка катта аҳамият бермоқда