Песков: Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ соҳада ҳамкорликка катта аҳамият бермоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Oбуна бўлиш
Песковга кўра, Путин икки давлат билан газ ҳамкорлигига катта аҳамият бермоқда. Ўзбекистон бу йўналишда Россиядан газ импортини 2023 йилга нисбатан 3,5 баробар ошириш устида иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ соҳасидаги уч томонлама ҳамкорликка катта аҳамият бермоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Шуни унутмангки, бошқа йўналишлар қаторида уч давлатга таъсир кўрсатадиган газ бўйича уч томонлама лойиҳалар ҳам бор. Табиий газ етказиб бериш жуда муҳим. Президент Путин мана шу ҳамкорликка катта аҳамият беради”, — деди Песков.

Маълумот учун, 2023 йил июнь ойида Ўзбекистон “Газпром” билан икки йиллик газ етказиб бериш шартномасини имзолаган. Унга кўра, кунлик ҳажм 9 миллион куб метр, йиллик миқдор эса тахминан 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади.
Шунингдек, 2024 йил февраль ойида Ўзбекистон ҳукумати Россиядан газ импортини 3,5 баробарга — кунига 9 миллион куб метрдан 32 миллион куб метргача (йиллик деярли 10 миллиард куб метргача) ошириш ниятида эканини маълум қилган. Бунинг учун республика магистраль газ тизимини модернизация қилиш режалаштирилган.
Александр Новак: Важнейшая сфера взаимодействия между Россией и Узбекистаном – энергетика  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ импорти ҳажми оширилади
Янгиликлар лентаси
0