“Ассамблея мамлакатларимиз парламентарийларини умумий мақсадлар - ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, қонунчиликни такомиллаштириш, тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик қадриятларини илгари суриш атрофида бирлаштиради.Замонавий шароитда дунё янги муаммолар ва таҳдидларга дуч келган пайтда Ассамблеямизнинг халқ дипломатияси ва парламентнинг ўзаро таъсири воситаси сифатида аҳамияти янада ошиб бормоқда”, - деди Нарбаева МДҲ ПА сессиясида.
"Хотира поезди" ва "Ҳамдўстлик болалари" каби гуманитар ташаббусларни амалга оширишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашни истардим...>. Бундай лойиҳалар тарихий хотирани мустаҳкамлашга, ёшларда аждодларнинг қаҳрамонликлари билан фахрланиш туйғусини шакллантиришга, МДҲ мамлакатларининг ёш авлодлари ўртасидаги дўстликни ривожлантиришга хизмат қилаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик”, - деди Ўзбекистон Сенати раиси.
“Парламент йўналиши бўйича биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ва давлатларимиз халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган барча чора-тадбирларга кўмаклашишда давом этамиз”, - дея таъкидлади Нарбаева.