https://sputniknews.uz/20251114/mdh-pa-narbaeva-53478215.html
Янги чақириқ ва таҳдидлар ортидан МДҲ ПА роли ошиб бормоқда – Нарбаева
Янги чақириқ ва таҳдидлар ортидан МДҲ ПА роли ошиб бормоқда – Нарбаева
Sputnik Ўзбекистон
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон парламентарийларининг МДҲ ПА фаолиятида иштирок этиши касбий алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш, парламент... 14.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-11-14T15:45+0500
2025-11-14T15:45+0500
2025-11-14T17:50+0500
сиёсат
мдҳ
танзила норбоева
ҳамкорлик
душанбе
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53485524_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_805330e8963479a04a916dffb8c24b70.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) роли дунё янги чақириқ ва таҳдидларга дуч келаётган замонавий шароитларда ўсиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон парламентарийларининг МДҲ ПА фаолиятида иштирок этиши касбий алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва парламент назоратини ривожлантиришга изчил ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берди.Шунингдек, у Ўзбекистон парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш, илғор тажрибаларни алмашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва парламент назорати самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма ташаббусларни яна илгари суришга тайёрлигини маълум қилди. “Парламент йўналиши бўйича биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ва давлатларимиз халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган барча чора-тадбирларга кўмаклашишда давом этамиз”, - дея таъкидлади Нарбаева.МДҲ МП кузги сессияси тадбирлари 13-14 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказилмоқда. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларась, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
https://sputniknews.uz/20251114/narbaeva-mdh-parlamentlararo-assambleyasi-kengashi-53466578.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53485524_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8d3aefd270b64da04982914474ab63fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мдҳ, танзила норбоева, ҳамкорлик, душанбе
сиёсат, мдҳ, танзила норбоева, ҳамкорлик, душанбе
Янги чақириқ ва таҳдидлар ортидан МДҲ ПА роли ошиб бормоқда – Нарбаева
15:45 14.11.2025 (янгиланди: 17:50 14.11.2025) Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон парламентарийларининг МДҲ ПА фаолиятида иштирок этиши касбий алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш, парламент назоратини ривожлантиришга изчил ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) роли дунё янги чақириқ ва таҳдидларга дуч келаётган замонавий шароитларда ўсиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.
“Ассамблея мамлакатларимиз парламентарийларини умумий мақсадлар - ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, қонунчиликни такомиллаштириш, тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик қадриятларини илгари суриш атрофида бирлаштиради.Замонавий шароитда дунё янги муаммолар ва таҳдидларга дуч келган пайтда Ассамблеямизнинг халқ дипломатияси ва парламентнинг ўзаро таъсири воситаси сифатида аҳамияти янада ошиб бормоқда”, - деди Нарбаева МДҲ ПА сессиясида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон парламентарийларининг МДҲ ПА фаолиятида иштирок этиши касбий алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва парламент назоратини ривожлантиришга изчил ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берди.
"Хотира поезди" ва "Ҳамдўстлик болалари" каби гуманитар ташаббусларни амалга оширишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашни истардим...>. Бундай лойиҳалар тарихий хотирани мустаҳкамлашга, ёшларда аждодларнинг қаҳрамонликлари билан фахрланиш туйғусини шакллантиришга, МДҲ мамлакатларининг ёш авлодлари ўртасидаги дўстликни ривожлантиришга хизмат қилаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик”, - деди Ўзбекистон Сенати раиси.
Шунингдек, у Ўзбекистон парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш, илғор тажрибаларни алмашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва парламент назорати самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма ташаббусларни яна илгари суришга тайёрлигини маълум қилди.
“Парламент йўналиши бўйича биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ва давлатларимиз халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган барча чора-тадбирларга кўмаклашишда давом этамиз”, - дея таъкидлади Нарбаева.
МДҲ МП кузги сессияси тадбирлари 13-14 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказилмоқда. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларась, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.