https://sputniknews.uz/20251114/narbaeva-mdh-parlamentlararo-assambleyasi-kengashi-53466578.html
Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида иштирок этди
Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Мажлис давомида Россия Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг Кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.
2025-11-14T11:35+0500
2025-11-14T11:35+0500
2025-11-14T11:35+0500
сиёсат
мдҳ
танзила норбоева
душанбе
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53465630_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b04d5982b729b4f38e3b1bba50bf1d78.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.Ташрифнинг биринчи куни Кенгаш мажлисининг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.Шу муносабат билан Нарбаева Матвиенкони табриклаб, бу қарор унинг МДҲ доирасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган самарали фаолиятининг юқори баҳоланиши эканини таъкидлади. Шу билан бирга, унга келгусидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.Шунингдек, 59-ялпи мажлисга тайёргарлик доирасида кун тартиби, регламент ва таҳрир ҳайъати таркиби тасдиқланди. 2025 йилда Тожикистоннинг МДҲдаги раислиги юзасидан ахборот эшитилиб, келгуси йилда раислик Туркманистонга ўтиши қайд этилди.Шунингдек, 2026 йил учун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси иш режаси ҳам тасдиқланди. Унга кўра Кенгаш ва комиссиялар мажлислари, халқаро форумлар, сайловларни кузатиш ҳамда ёшлар ва маърифий дастурларни амалга ошириш режалаштирилган.Қайд этилишича, Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарорлар МДҲ давлатлари парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлигини мувофиқлаштириш ва турли соҳаларда интеграция жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20251101/toshkentda-mdh-maslahat-kengashining-38-yigilishi-bolib-otdi-53150269.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53465630_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_941628ff3a13b1055b87de5e847c9254.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳга аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеяси кенгаши
мдҳга аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеяси кенгаши
Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида иштирок этди
Мажлисда 2026 йил учун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси иш режаси тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати
хабар берди. Ташрифнинг биринчи куни Кенгаш мажлисининг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Мажлис давомида Россия Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг Кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.
Шу муносабат билан Нарбаева Матвиенкони табриклаб, бу қарор унинг МДҲ доирасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган самарали фаолиятининг юқори баҳоланиши эканини таъкидлади. Шу билан бирга, унга келгусидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, 59-ялпи мажлисга тайёргарлик доирасида кун тартиби, регламент ва таҳрир ҳайъати таркиби тасдиқланди. 2025 йилда Тожикистоннинг МДҲдаги раислиги юзасидан ахборот эшитилиб, келгуси йилда раислик Туркманистонга ўтиши қайд этилди.
Мажлисда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси доимий комиссиялари раислари тасдиқланиб, улар орасида Ўзбекистон номзоди – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов Маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича комиссия раҳбари этиб тасдиқланди.
Шунингдек, 2026 йил учун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси иш режаси ҳам тасдиқланди. Унга кўра Кенгаш ва комиссиялар мажлислари, халқаро форумлар, сайловларни кузатиш ҳамда ёшлар ва маърифий дастурларни амалга ошириш режалаштирилган.
Қайд этилишича, Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарорлар МДҲ давлатлари парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлигини мувофиқлаштириш ва турли соҳаларда интеграция жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади.