Тошкентда МДҲ бандлик ва ижтимоий ҳимоя бўйича Маслаҳат кенгашининг 38-йиғилиши бўлиб ўтди

© Пресс-служба президента Узбекистана Президент Узбекистана принял участие в неформальном саммите СНГ

Президент Узбекистана принял участие в неформальном саммите СНГ
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилишда МДҲда умумий меҳнат бозори яратиш, меҳнат миграцисини тартибга солиш, кекса ишчилар ҳаёт сифатини ошириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Тошкентда 30–31 октябрь кунлари МДҲ давлатларининг меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашининг 38-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Унда меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, умумий меҳнат бозорини яратиш, меҳнат миграциясини тартибга солиш, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва фахрийлар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Умумроссия касаба уюшмалари конфедерацияси (УКУК) Бош котиби Виктор Пинский Кекса ишчилар учун фаол узоқ умр кўриш ва ҳаёт сифатини ошириш МДҲ мамлакатлари учун устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.
Ушбу борада УКУК томонидан ишлаб чиқилган “Кекса ишчилар учун ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари” бўйича тавсиялар лойиҳаси маъқулланди ва МДҲда намунавий қонунчиликнинг узоқ муддатли режасига киритиш учун тавсия этилди.

МДҲ меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши котибияти раҳбари ўринбосари Олга Кремская йиғилишда мазкур органнинг янги герби тасдиқланганини маълум қилди.
Тадбирда МДҲ давлатлари вазирлик ва идоралари вакиллари, МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Давлатлараро статистика қўмитаси, Бутунжаҳон касаба уюшмалари конфедерацияси, “МДҲ фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамдўстлиги” халқаро уюшмаси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Янгиликлар лентаси
0