Ислом бирдамлиги ўйинлари: Акбар Жўраев уч карра чемпион бўлди

VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон оғир атлетика ва сузишда юқори натижалар қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонида ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаллар:
Акбар Жўраев (оғир атлетика, даст кўтариш, −110 кг)
Акбар Жўраев (оғир атлетика, силтаб кўтариш, −110 кг)
Акбар Жўраев (оғир атлетика, икки кураш, −110 кг)
Илья Сибирцев (400 метрга эркин сузиш)
Элдор Усмонов (100 метрга баттерфляй сузиш)
Бронза медаллар:
Турсуной Жабборова (оғир атлетика, даст кўтариш, +86 кг)
Турсуной Жабборова (оғир атлетика, силтаб кўтариш, +86 кг)
Турсуной Жабборова (оғир атлетика, икки кураш, +86 кг)
Шарофиддин Амриддинов (оғир атлетика, даст кўтариш, +110 кг)
4×100 метрга эркин сузиш, эркаклар
Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 7 та медаль қўлга киритди