ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонида давом этаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна 7 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон спортчилари навбатдаги кун беллашувларида 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ўз ғазнасига қўшди.
Олтин медаль:
Севинч Раҳимова — каратэ, -55 кг вазн тоифаси
Кумуш медаллар:
Гулшан Алимардонова — каратэ, -50 кг
Ригина Адашбаева — оғир атлетика, даст кўтариш, -86 кг
Ригина Адашбаева — оғир атлетика, силтаб кўтариш, -86 кг
Ригина Адашбаева — оғир атлетика, икки кураш, -86 кг
Илья Сибирцев — 200 метр эркин усулда сузиш
Бронза медали:
Ўзбекистон терма жамоаси — футзал