ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси 2026 йил 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ташкилий қўмита маълумотига кўра, апрель ойида Тошкент яна бизнес ва технологиялар учун жозибадор марказга айланади ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг асосий тадбири — олтинчи халқаро кўргазмага мезбонлик қилади.
Кўргазма 2026 йил 20–22 апрель кунлари ўтказилиб, унинг экспозиция майдони 18 минг квадрат метрдан ошиши кутилмоқда. "Иннопром" дастури доирасида 20 дан зиёд тадбир ўтказилиб, 35 мамлакатдан 11 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюриши режалаштирилган.
Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкентда Россиядан ташқарида илк бор "Иннопром" кўргазмаси бўлиб ўтган. 2022 йилдан буён форум "Иннопром. Централная Азия" номи билан ўтказилиб келмоқда. 2024 йилдаги кўргазма 28–30 апрель кунлари ўтказилиб, унда Россия, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидан 400 дан ортиқ компания иштирок этган. Форум якунида қарийб 5 миллиард долларлик келишувлар имзоланган.