https://sputniknews.uz/20251112/tashkentoyida-innoprom-cis-korgazma-53425011.html
Навбатдаги "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмасининг санаси маълум бўлди
Навбатдаги "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмасининг санаси маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси ўтказилади. Тадбирда 35 мамлакатдан 11 минг меҳмон қатнашиши кутилмоқда.
2025-11-12T18:10+0500
2025-11-12T18:10+0500
2025-11-12T18:10+0500
ўзбекистон
жамият
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
россия
мдҳ
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1c/49073249_0:95:2730:1631_1920x0_80_0_0_90d7757c2a8168b463a19d43922579a8.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси 2026 йил 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Ташкилий қўмита маълумотига кўра, апрель ойида Тошкент яна бизнес ва технологиялар учун жозибадор марказга айланади ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг асосий тадбири — олтинчи халқаро кўргазмага мезбонлик қилади.Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкентда Россиядан ташқарида илк бор "Иннопром" кўргазмаси бўлиб ўтган. 2022 йилдан буён форум "Иннопром. Централная Азия" номи билан ўтказилиб келмоқда. 2024 йилдаги кўргазма 28–30 апрель кунлари ўтказилиб, унда Россия, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидан 400 дан ортиқ компания иштирок этган. Форум якунида қарийб 5 миллиард долларлик келишувлар имзоланган.
https://sputniknews.uz/20250929/aripov-innoprom-belarus-sessiya-52332482.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1c/49073249_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_8e3c30a89d4eb18aa05d22c6818e8b94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иннопром марказий осиё, иннопром 2026, тошкент кўргазма, халқаро саноат кўргазмаси, бизнес форуми, ўзбекистон саноати, россия ҳамкорлик, инвестициялар вазирлиги, саноат ва савдо вазирлиги, тошкентда форум, марказий осиё ҳамкорлик, экспорт, технология кўргазмаси
иннопром марказий осиё, иннопром 2026, тошкент кўргазма, халқаро саноат кўргазмаси, бизнес форуми, ўзбекистон саноати, россия ҳамкорлик, инвестициялар вазирлиги, саноат ва савдо вазирлиги, тошкентда форум, марказий осиё ҳамкорлик, экспорт, технология кўргазмаси
Навбатдаги "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмасининг санаси маълум бўлди
Тошкентда бўлиб ўтадиган кўргазмада 35 мамлакатдан 11 мингдан ортиқ меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир доирасида 20 дан зиёд бизнес ва саноат форумлари ўтказилади
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси 2026 йил 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Ташкилий қўмита маълумотига кўра, апрель ойида Тошкент яна бизнес ва технологиялар учун жозибадор марказга айланади ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг асосий тадбири — олтинчи халқаро кўргазмага мезбонлик қилади.
Кўргазма 2026 йил 20–22 апрель кунлари ўтказилиб, унинг экспозиция майдони 18 минг квадрат метрдан ошиши кутилмоқда. "Иннопром" дастури доирасида 20 дан зиёд тадбир ўтказилиб, 35 мамлакатдан 11 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюриши режалаштирилган.
Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкентда Россиядан ташқарида илк бор "Иннопром" кўргазмаси бўлиб ўтган. 2022 йилдан буён форум "Иннопром. Централная Азия" номи билан ўтказилиб келмоқда. 2024 йилдаги кўргазма 28–30 апрель кунлари ўтказилиб, унда Россия, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидан 400 дан ортиқ компания иштирок этган. Форум якунида қарийб 5 миллиард долларлик келишувлар имзоланган.