Ўзбекистон шашкачилари Жаҳон чемпионатида 32 та медал олди

Ўзбекистон шашкачилари Туркия давлатида ўтказилган Жаҳон чемпионатида 32 та медаль, жумладан 4 олтин медални қўлга киритишди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Туркияда ўтказилган 100 ва 64 катакли шашка тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Жаҳон чемпионатида 32 медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
24 дан ортиқ давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари умумий ҳисобда 4 та олтин, 14 та кумуш, 14 та бронза медални қўлга киритишди.
Шунингдек, Нигина Бозорова, Рамазон Худойназаров, Озодбек Ўрмоналиевлар "Халқаро гроссмейстер" унвони талабини бажардилар.
Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 7 та медаль қўлга киритди