ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаль соҳиблари:
Мадиёр Дониёров — бокс (-60 кг)
Абдуллоҳ Мадаминов — бокс (-65 кг)
Хуморабону Мамажонова — бокс (-57 кг)
Сарвар Зафаржонов — оғир атлетика (силтаб кўтариш, -88 кг)
Сарвар Зафаржонов — оғир атлетика (икки кураш, -88 кг)
Кумуш медаль соҳиблари:
Ўзбекистон дзюдо аралаш жамоаси
Одинахон Исмоилова — бокс (-60 кг)
Сарвар Зафаржонов — оғир атлетика (даст кўтариш, -88 кг)
Бронза медалига эга чиққанлар:
4х100 метрга комплекс сузиш (аралаш эстафета) — Ўзбекистон жамоаси