Ўзбекистон ва ЕОИИ

Тожикистон ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорлик меморандумини имзолади

Меморандум Тожикистонга рақамли лойиҳаларни амалга ошириш, инновациялар ва сунъий интеллект соҳасида халқаро тажриба ва ресурслардан фойдаланиш учун қўшимча имконият яратади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ҳамда Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) Рақамли ташаббуслар жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Ҳужжат томонларнинг қўшма рақамли лойиҳаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва инновациялар ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги миллий ваколатларни мустаҳкамлаш ниятларини мустаҳкамлайди.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари орасида давлат бошқаруви тизимига сунъий интеллектни жорий этиш, мултимодал тил моделини (LLM) яратиш, шунингдек, энергия самарадорлиги ва хавфсизлик соҳаларида ечимларни ишлаб чиқиш бор.
Келишувларни амалга ошириш ЕОТБ Рақамли ташаббуслар жамғармасининг молиявий ва эксперт имкониятларидан фойдаланиш имконини беради. Жумладан, банкка аъзо мамлакатлар ўртасида технологиялар алмашинуви ва рақамли интеграцияни ривожлантиришга қаратилган грант дастурлари ҳам шулар қаторига киради.
Тожикистонда лойиҳалардан бирини амалга ошириш аллақачон бошланган -" Душанбе шаҳрининг электрон харитаси" рақамли платформаси ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия ва Қозоғистон ЕОИИ божхона тизими бўйича битимни муҳокама қилди