Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари Красноармейск ҳудудида таслим бўлмоқда

Денис Пушилин берган маълумотларга кўра, Красноармейск ва Димитров ҳудудларида қуршовда қолган Украина қўшинлари босимга дош беролмай, таслим бўлмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Красноармейск ва Димитров ҳудудида қуршовга тушиб қолган Украина Қуролли кучлари жангчилари Россия қўшинлари ҳужумига дош беролмай, таслим бўлиб, асирга тушмоқда. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин ВГТРКга берган интервьюсида маълум қилди.

"Гарчи душман қуршовдан чиқиш ва қарши ҳужум уюштириш учун кўп уриниб, бу ҳақда жуда баландпарвоз баёнотлар берса ҳам, бизнинг йигитлар нима қилишни яхши билишади ва ўз ишини етарлича пухта амалга оширмоқда. Қўмондонлик стратегияни аниқ белгилаб олган. Биз кўрмоқдамизки, ҳудудни қамраб олиш етарлича усталик билан амалга оширилган, душман эса деярли қуршовда қолган ҳолда босимга тўлиқ чидамай, таслим бўлиб, асирга тушаётганини кўрмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди у.

Пушилиннинг сўзларига кўра, Красноармейск–Димитров агломерацияси ҳозирги кунда фронт чизиғидаги энг қайноқ нуқталардан бири ҳисобланади. У таъкидладики, ДХР маъмуриятининг диққат марказида озод этилаётган ҳудудлардаги тинч аҳолини зарур ёрдам билан таъминлаш вазифаси турибди.
УҚК қуршаб олиниши
Октябрь ойи охирига келиб “Марказ” гуруҳи Красноармейск ва Димитров ҳудудида Украина қўшинларини қуршаб олиш операциясини якунлади.
Димитров ва Красноармейск биргаликда битта шаҳар агломерациясини ташкил қилади.
Бу ҳудуд Украина ҚКнинг Донбассдаги энг муҳим транспорт марказларидан бири бўлиб, у ер орқали Константиновка ва Часов Яр томонига таъминот ва қўшимча кучлар етказиб беришнинг асосий қисми ўтган. Шунингдек, у Селидовога ўқ-дорилар етказиб беришда ҳам муҳим роль ўйнаган.
Красноармейск эса ДХРдаги бутун фронт участкасида Украина мудофаасининг асосий нуқтаси сифатида қаралган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Запорожье вилоятида Рибное қишлоғини озод қилди