Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида 15 та медалга эга чиқди

Ўзбекистон спортчилари VI Ислом бирдамлиги ўйинларида дзюдо, бокс ва оғир атлетика беллашувларида муносиб иштирок этиб, қатор медалларни қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонида давом этаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кун баҳсларида Ўзбекистон атлетлари жами 15 та медаль — 3 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронзани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаллар:
Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика, силтаб кўтариш, −65 кг)
Шаҳзодхўжа Шарипов (дзюдо, −90 кг)
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, +100 кг)
Кумуш медаллар:
Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика, икки кураш, −65 кг)
Нигора Абдуллаева (оғир атлетика, даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш, −58 кг)
Хуршида Раззоқбердиева (дзюдо, −70 кг)
Диёрбек Рўзметов (оғир атлетика, даст кўтариш, −71 кг)
Ирисхон Қурбонбоева (дзюдо, +78 кг)
Бронза медаллар:
Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика, даст кўтариш, −65 кг)
Узукжамол Юнусова (бокс, −54 кг)
Зилола Юсуфова (бокс, −51 кг)
Маржона Кўчимова (дзюдо, −78 кг)
Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг)
Риёд 2025: Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларида 5 та медаль қўлга киритди