Ўзбекистон ва ЕОИИ

Россия ва Қозоғистон ЕОИИ божхона тизими бўйича битимни муҳокама қилди

Қайд этилишича, битимни амалга ошириш транзит ташувлари ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Остона шаҳрида Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томон давлатлар ўртасида божхона транзитининг ягона тизими тўғрисидаги битимни ратификация қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур ҳужжат 2024 йил 26 декабрда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида имзоланган.
Муҳокама Россия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 26-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, битимни амалга ошириш транзит ташувлари ҳажмини ошириш, таъминот занжири хавфсизлигини кучайтириш, савдодаги тўсиқларни қисқартириш ҳамда хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, бошқа манфаатдор давлатларнинг ЕОИИ божхона транзити тизимига қўшилиши товарларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароит яратиши таъкидланди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Остонада Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг бош қароргоҳи очилди