ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда футзал терма жамоамиз ярим финалга йўл олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаль:
Замохшари Бекмуродов (дзюдо, -66 кг)
Кумуш медаллар:
Шаҳрам Аҳадов (дзюдо, -73 кг)
Иля Сибирцев (эркин сузиш, 1500 метр)
Бронза медаллари:
Лазиза Ҳайдарова (дзюдо, -48 кг)
Шукуржон Аминова (дзюдо, -57 кг)
Ушбу натижалардан сўнг, Ўзбекистон делегацияси мутлақ медаллар жамғармаси бўйича ҳозирча Туркия ва Индонезиядан кейин 3-ўринда қайд этилмоқда.
Бундан ташқари, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ливияга қарши учрашувни 2:2 ҳисобида якунлади. Эндиликда футзалчилар ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.