Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Запорожье вилоятида Рибное қишлоғини озод қилди

Россиянинг “Шарқ” қўшинлари гуруҳи Запорожье вилоятидаги Рибное аҳоли пунктини озод қилди. Ҳужумчи бўлинма дронлар ва қаттиқ қаршиликка қарамасдан, душман мудофаасини ёриб ўтган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия Қуролли Кучларининг “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятидаги Рибное аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Восток” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофаасини ёриб ўтиб, Запорожье вилоятидаги Рибное аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, 36-гвардия армиясига қарашли 37-гвардия мотоўқчи бригадаси Янчур дарёсидан ўтиб, икки квадрат километрдан ортиқ мудофаа ҳудудини назоратга олган.
Айтилишича, душман дронларининг ўққа тутиши ва қаттиқ қаршилигига қарамай, Россия ҳарбий хизматчилари сув тўсиғини кесиб ўтиб, аҳоли пунктини тозалаш жараёнида юқори жанговар тайёргарликни намойиш этган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина можароси: Волчье озод этилди, Трамп баёноти, Зеленский "гўштқиймалагичи"