Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия разведкаси: Ғарб давлатлари Запорожье АЭСда қўпорувчилик тайёрлаяпти

Запорожье АЭС блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик АЭС. 2022 йил октябрь ойида объект россиялик мутахассислар бошқарувига ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ғарб давлатлари Запорожье АЭСда ядровий реакторларнинг фаол зонасини эритиш билан диверсияга тайёрланмоқда, деб хабар берди Россия Ташқи разведка хизмати.

"Украиналиклар ва Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси ўртасида 2014 йилда Малайзиянинг МН17 рейси фожиаси каби қурбонлар билан катта диверсия қилиш таклиф қилинмоқда. Шу муносабат билан Запорожье АЭСда ядровий реакторларнинг фаол зонасини эритиш орқали қўпорувчиликни ташкил этиш варианти кўриб чиқилмоқда", - дейилади баёнотда.

Маълумотларга кўра, шамол атиргулини ҳисобга олган ҳолда радиация тарқалиш ҳудудида Киев назорати остидаги ҳудудлар аҳолиси ва Украинанинг ғарбий чегараси яқинидаги ЕИ фуқаролари бўлади. Бу ҳақда махсус ўтказилган компьютерли моделлаштириш натижалари далолат беради.
Ғарб давлатлари содир бўлган воқеа учун айбни Россияга юклашни режалаштирмоқда. Шу йўл билан НАТОнинг европалик аъзолари Украина можаросининг улар учун салбий ривожланишини ўзгартирмоқчи, дея таъкидлайди Россия разведка хизмати.

"Коллектив Ғарб яна украиналиклар ва ғарбий давлатлари фуқароларини алдашга ва ҳатто ўлдиришга тайёр, бундан мақсад Киев режимининг жиноятларини Россияга боғлаш ва русофобик сиёсат ва урушни қўзғатиш ҳаракатларини оқлашдир", - дейилади хабарда.

Айтилишича, Британиянинг нуфузли "Chatham House"* ноҳукумат ташкилоти бундай бахтсиз ҳодиса оқибатларини аллақачон ҳисоблаб чиққан. Бу ташкилот воқеаларнинг ҳар қандай ривожи учун далилларни олдиндан тайёрлаб қўйишни ва Ғарб жамоатчилиги ҳодисада айбдорни аниқлаш масаласида Киев томонида бўлишини таъминлашни режалаштирмоқда.
* Россияда фаолияти номақбул деб топилган ноҳукумат ташкилоти
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Запорожье АЭСининг шикастланган электр линияларини таъмирлаш бошланди — Гросси