Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье АЭСининг шикастланган электр линияларини таъмирлаш бошланди — Гросси

© Sputnik / Алексей СтефановПосещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ
Посещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2025
Oбуна бўлиш
Атом электр станциясини совутиш ва ядро хавфсизлиги таъминлаш учун ташқи электр таъминоти — ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Запорожье АЭСида шикастланган электр узатиш линияларини таъмирлаш ишлари бошланди, деб маълум қилди МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси. "
"Тўрт ҳафталик узилишдан сўнг Запорожье АЭСда шикастланган ташқи электр узатиш линияларида таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳудудий ўт очишни тўхтатиш зоналари ҳақидаги келишув ишни давом эттириш имконини берди", - деди Гросси.
Ташқи электр таъминотини тиклаш — атом электр станциясини совутиш ва барқарор ишлашини таъминлаш учун унинг ва ядро хавфсизлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга дейилади хабарда.
“Иккала томон (Россия ва Украина – таҳр.) комплекс таъмирлаш режасини амалга оширишни таъминлаш учун МАГАТЭ билан конструктив ҳамкорлик қилиб келмоқда”, — дейилади хабарда.

АЭСдаги вазият

23 сентябрь куни Запорожье атом электр станцияси (ЗАЭС) Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши сабабли электр таъминотида узилиш юз берди. Орадан кўп ўтмай Днепровская юқори вольтли электр тармоғи ҳам ишламай қолди. Маълум қилинишича, станция ўз қувват манбаига ўтган, реактор совутиш тизими учун дизель генераторлари ўз вақтида қайта ишга туширилган эди.
ЗАЭС матбуот хизмати станция фаолиятини таъминловчи барча тизимлар меъёрида ишлаётгани, дизель ёқилғиси захираси етарли, радиациявий ҳолат нормал эканлигини таъкидлади.
ОАВ маълумотларига кўра, режага кўра электр таъминотини икки босқичда тиклаш кўзда тутилган. Дастлаб, бир ярим километр радиусда Днепровская электр узатиш линиясини таъмирлаш учун маҳаллий ўт очишни тўхтатиш, кейин эса Ферросплавная-1 линиясида ишлаш учун иккинчи шундай зона кучга киради.

Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон
Запорожье атом электр станцияси

ЗАЭС Днепр дарёсининг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган, ҳар бири бир гигаватт қувватга эга олтита энергия блокига эга Европадаги энг йирик атом электр станциясидир.

2022 йил октябрь ойида у россиялик мутахассислар назоратига ўтди. Энергоблокларда ишлаб чиқариш 2022 йил сентябрида тўхтатилган, 2024 йил апрелидан эса улар “совуқ ўчириш” режимида ишламоқда.

Украина Қуролли Кучлари Энергодар ва Запорожье АЭС ҳудудини доимий равишда ўққа тутиб келмоқда. Станция объектлари эса дрон ҳужумларидан бир неча бор зарар кўрган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0